ВАФО

ВАФО (тахаллуси; асл исми Ҳабиб Ахмад) (1900.13.7-1936.21.7) – ҳинд ёзувчиси. Замонавий ҳинд адабиёти асосчиларидан. Урду тилида ижод қилган. Вафо исёнкор рухдаги дастлабки шеър ва қўшиқларида инглиз мустамлакачиларини фош этгани учун таъқиб қилингач, Афғонистонга кетган (1921). «Кишандаги Ҳиндистон» (1929), «Бой берилган иш ташлаш» (1930), «Саёқ қўшиқчи» (1932), «Гирни Камгар» (1931), «Юлдузлар» (1935) асарларида миллий озодлик ҳаракати акс эттирилган.

Loading...