ВАГОН АҒДАРГИЧ

ВАГОН АҒДАРГИЧ — т. й. юк вагонларидан сочилувчан юкларни механик тарзда бўшатадиган иншоот. Вагон ағдаргич юкни вагонларни тўнкариб, бўйлама ёки кўндаланг қиялатиб бўшатади. Вагон ағдаргич соатига 20—30 вагондаги юкни бўшатиши мумкин. Вагон ағдаргичнинг афзаллиги — омборларда, руда майдонларининг исталган (лекин т. й. излари ўтказилган) жойларида фойдаланиш мумкинлиги. Вагон ағдаргичдан кокс-кимё з-длари, металлургия корхоналари, йирик қурилиш корхоналари, портларда самарали фойдаланиш мумкин.

Loading...