ВАГРАНКА

ВАГРАНКА — шахтали печь. Қуйиш цехларида чўян (баъзан, рангли металл) эритилади. Вагранка цилиндрик шаклда булиб, ички девори утга чидамли шамот ғиштдан 150—250 мм қалинликда терилади. Печнинг сиртқи юзаси қалинлиги 6 — 10 мм пулат лист билан қопланади. Вагранкада асосан эритиш кокси ёқилади. Вагранканинг иш унумдорлиги 1—60 т/соат. Баъзан, ҳавони иситиш учун Вагранка рекуператор (печдан чиқиб кетаётган газлар иссиклигидан фойдаланиладиган қурилма) билан жиҳозланади.

Loading...