ВАКИЛ OTA

ВАКИЛ OTA — мусулмонларнинг никоҳ маросимларида келин тарафидан тайинланадиган вакил. Вакил ota куёвга ва никоҳ қилувчи (ўқувчи) домлага қизнинг отаси ўрнида кафиллик берган. Никоҳда куёв томоннинг келин махрига берадиган мол-мулки, куёв ва келиннинг ўзаро мажбуриятлари Вакил ota ҳузурида эълон қилинган. Мабодо эр-хотин ажраладиган бўлсалар, маҳрни ажрим қилишда Вакил ota қози ҳузурида ягона гувоҳ бўла олган. Вакил ota тайинлаш ҳозир ҳам расм бўлиб келмоқда.

Loading...