ВАКУУМ-ФИЛЬТР

ВАКУУМ-ФИЛЬТР — таркибида муаллақ қатгиқ зарралари бор суюқликлар (суспензиялар)ни тозалайдиган аппарат. Фильтрловчи материал пахта, жун, асбест ёки шиша газламадан тайёрланади. Тозалаш жараёни вакуум насоси ҳосил қиладиган фильтрловчи қават усти ва остидаги босимлар фарқи ҳисобига содир бўлади. Даврий ва узлуксиз ишлайдиган, дискли, лентали, тарелкасимон, карусель ва б. хиллари бор. В.-ф. кимё саноати, тиббиёт ва б. тармокдарда кенг ишлатилади.

Loading...