ВАКУУМ ЛАМПА

ВАКУУМ ЛАМПА — ичидаги ҳавоси сўриб олинган, икки ва ундан кўп элек-тродли (катод, анод ва тўрли) лампа; ташқи муҳитдан газ ўтказмайдиган керамика, шиша ёки металл қобиқ билан ажратилган бўлади. Мас., триод, октод, пентод ва электрон асбоблар Вакуум лампа ҳисобланади. Вакуум лампа радиотехника ва ҳисоблаш техникасида кенг қўлланилади. Амалий микроэлектрониканинг ривожланиб бориши натижасида электр-вакуум лампаларнинг қўлланиш доираси анча чегараланиб қолди. Вакуум лампа ўрнида жуда кўп афзалликларга эга бўлган интеграл микросхемалар ва махсус технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган асбоблар кенг ишлатилади. Кейинги йилларда вакуум микросхемалар яратиш соҳаси-да йирик илмий изланишлар олиб бо-рилмоқда (қ. Вакуум-микросхемалар).

Loading...