ВАКУУМ МАТЕРИАЛЛАРИ

ВАКУУМ МАТЕРИАЛЛАРИвакуум аппаратлари ва асбобларида қўлла-ниладиган материаллар. Асосий гуруҳлари: конструкцион материаллар, газ ютгичлар, вакуум мойлари, суртмалар, локлар, цементлар, асалари муми, ку-муш хлорид ва б. Вакуум аппаратлари ва асбоблари ясаш, қисмларга ажра-тиладиган бирикмаларни зичлаш, кранларни мойлаш, электрон лампаларга суркаш ва б. мақсадларда ишла-тилади. Вакуум техникаси учун кам газланадиган материаллар — шиша, кварц, чинни жуда қадрли ва кўп ишлатилади. Металлар (мас., темир, алюминий, никель, платина, кумуш ва ҳ. к.)нинг эса вакуумда сиртлари адсорбцияланади. Шунинг учун улар вакуумда юқори т-раларда қиздириб газсизлантириб олинади. Вакуум материалларига қўйиладиган асосий талаблар: иш т-расида тўйинган буғлар босими паст, осон газсизланадиган, газ ўтказувчанлиги кичик, юқори т-раларга етарлича чидамли бўлиши керак.

Loading...