ВАКУУМ МОЙИ

ВАКУУМ МОЙИхона т-расида буғининг босими паст бўладиган суюқлик; табиий ва синтетик суюкликларни вакуумда дистиллаб олинадиган вакуум материаллари жумласига киради. Асосан буғ-мой насосларида иш суюқлиги сифатида, механик насосларда зичловчи суюқлик сифатида, вакуум қурилмаларнинг ишқаланувчи қисмларида мойловчи материал сифатида, шунингдек суюқликли вакуумметрларни тўлдиришда ишлатилади. Вакуум техникасида минерал ва кремний органик Вакуум мойи кенг қўлланилади.

Loading...