ВАКУУМ НАСОСИ

ВАКУУМ НАСОСИвакуум ҳосил қилиш ва уни тутиб туриш мақсадида берк ҳажм (идиш)дан газ (ҳаво) ёки буғни сўриб оладиган қурилма. Газ (ҳаво)ни ташқарига чиқариб ташлайдиган оқимли ҳамда газ (ҳаво)ни ютадиган сорбцион хиллари бўлади. Оқма В. н. ўз навбатида механик ва оқимли хилларга бўлинади. Механик Вакуум насосига пластинка-роторли, пластинка-статорли, золотникли, мойли форвакуумлар ва молекуляр Вакуум насоси киради. Мойли форвакуумлар ёрдамида газ (ҳаво) қисилади ва атмосферага чиқариб юборилади. Молекуляр Вакуум насоси да. газ молекулаларига ҳаракат йўналишида қўшимча тезлик берилади. Оқимли Вакуум насосида газ (ҳаво) суюқлик, газ ёки буғ оқими таъсирида чиқиб кетади. Сорбцион Вакуум насоси криоген (паст т-рали) цеолитли, сублимацион (қ. Сублимация) ва ионли Вакуум насосига бўлинади. Криоген Вакуум насосида жуда паст т-рагача совитилган газ сиртда тўпланади. Цеолитли Вакуум насосида газ молекулалари совитилганда цеолитга ютилади. Сублимацион Вакуум насосида газ (чангланган) металл (мас., титан) плёнкала-ри қопланган сиртларга ютилади. Ионли Вакуум насосининг иши газни кучли электр разряди билан ионлаш ва ионлашган молекулаларнинг титан қопланган сиртга ютилишига асосланган. Вакуум насоси металлургия, энергетика, электроника, кимё ва озиқ-овқат саноатларида қўлланилади.

Loading...