ВАКУУМ ПЕЧЬ

ВАКУУМ ПЕЧЬ — кийин эрийдиган металл ва қотишмалар эритиладиган печь. Индукцион, электр ёйли, электрон-нурли, плазмали хиллари бор. Индукцион печларда қуймалар ва мураккаб шаклли қуйма деталлар олинади. Индукцион печь индукторлари вакуумли эритиш камерасига нисбатан ичкарига ёки ташқарига жойлашган бўлади. Индукторлари ташқарида жойлашган печда эритиш жараёнини индукторни суриш йўли билан бошқариб туриш мумкин. Индукторлари ичкарида жойлашган печнинг тигели анча чидамли бўлиб, индуктор қўзғатилмайди. Электр ёйли печларда металл ва қотишмалар электр ёйи ҳосил қиладиган иссиқлик ҳисобига эритилади. Электрон-нурли Вакуум печьда электрон нурли, плазмали иш жисми ҳисобланади. Вакуум печь металлни газлар, турли аралашмалар, нометалл қўшилмалардан самарали тозалашга имкон беради; у жуда тоза металл олишда қўлланилади.

Loading...