ВАКУУМ

ВАКУУМ (лот. vacuum — бўшлиқ) — газнинг атмосфера босимидан паст босимдаги ҳолати. Вакуум тушунчаси маълум ҳажмдаги газга, шунингдек космик фазога татбиқ қилинади. Вакуум босим бирлиги билан ўлчанади. Газнинг Вакуум даги хусусияти газ тўлдирилган идиш ўлчами б-н газ молекулаларининг эркин ўтиш йўли (молекуланинг бир тўқнашишидан иккинчи тўқнашишигача босиб ўтган йўлнинг ўртача узунлиги) орасидаги муносабатга боғлиқ. Газнинг сийраклашганлик даражасига қараб ўта юқори, юқори, ўрта (форвакуум) ва паст Вакуумга бўлинади. Ўта юқори Вакуумга 10 мк Па дан паст, юқори Вакуумга 0,1 дан 10 мк Па гача, ўрта Вакуумга 100 дан 0,1 Па гача, паст Вакуумга 100 Па дан юқори босим соҳаси тўғри келади. Юқори Вакуум даги атмосфера босимидаги газларга нисбатан бутунлай бошқа хоссаларга эга бўлади. Юқори Вакуумда газ молекулалари идишнинг иссиқ ва совуқ деворлари билан тўқнашиши натижасида иссиклик ўтказиш жараёни рўй беради. Иссиқлик ўтказиш тезлиги газ босимига, т-ралар фарқига ва деворлар орасидаги масофага боғлиқ эмас. Вакуум ли идишларнинг тешикларидан ўтаётган газ микдори босим (ташки босим билан идиш ичидаги босим) фарқига боғлиқ, ўртача босимга боғлиқ эмас. Юқори Вакуумда молекулалар тўқнашмайди, шу сабабли, юқори Вакуум ли идишда молекулалар дастасини ҳосил қилиш мумкин. Юқори Вакуум ли идишга зарядли зарралар киритилганда идиш орқали электр токи ўтади. Мас., ток ўтишга қаттиқ жисмлардаги термоэлектрон эмиссия, автоэлектрон эмиссия, фотоэффект ва б. ҳодисалар туфайли зарядли зарралар чиқиши сабаб бўлади. Паст, ўрта ва юқори Вакуум ҳосил қилиш учун форвакуум механик насослар, юқори Вакуум насослари ва ўта юқори Вакуум насослари иш-латилади. Ўта юқори Вакуум (магнитли) электр заряд насослар, гиттерион насослар, адсорбцион насослар ёрдамида олинади. Вакуум манометр ва вакуумметрлар билан ўлчанади. Электр вакуум асбоблар (мас. радиолампалар, электрон-нур трубкалари, рентген трубкалари, фотоэлементлар ва ҳ. қ.) ишлаб чикаришда Вакуумнинг муҳим аҳамияти бор. В. кимё саноати, металлургия, кварц шиша и. ч., озиқ-овқат ҳамда тўқимачилик саноати ва б. соҳаларда кенг татбиқ қилинади (қ. Вакуум техникаси).

Loading...