ВАКУУМ-ЁЙЛИ ПЕЧЬ

ВАКУУМ-ЁЙЛИ ПЕЧЬ — металларни вакуумда электр ёй энергияси ҳисобида эритадиган электр қурилма. Газ-разрядли тизим бўлиб, бунда ёй қайта эритиладиган металл буғларида мавжуд бўлади. В.-ё. п. нинг қуймаларни мис кристаллизаторларда эритадиган, гарнисажца эритиш йўли билан металлардан шаклдор қуймалар оладиган; электроди сарфланадиган ва электроди сарфланмайдиган хиллари бор. Печга ўзгармас ток юборилганда электр ёй ҳосил бўлиб, металлни вакуумда суюқлантиради. Ҳар хил металлни эритишда турлича босимли вакуум қўлланилади. Mac, пўлат эритишда 0,1—1 Па, титан эритишда 1—10 Па, молибден эритишда 0,01—0,1 Па вакуум ҳосил қилинади. В.-ё. п. да пўлат эритишда ундаги қўшилмалар 2—3 мартага камаяди, йирик қўшилмалар бутунлай йўқолади, азот концентрацияси 30—35% га, кислородники —2—3 мартага, олтингугурт 20% га камаяди.

Loading...