ВАКУУМДА ҚОЛИПЛАШ

ВАКУУМДА ҚОЛИПЛАШ — пластмасса листларидан 10 кПа вакуумда буюмлар қолиплаб олиш усули. Бунда қалинлиги 2 мм гача бўлган термопласт полимерлар асосидаги материаллар қолипга маҳкамланиб, юмшагунча қиздирилади, сўнгра лист материал билан қолип сирти орасидаги бўшлиқда вакуум ҳосил қилиб қолипланади. Анча чуқур тортиладиган буюмлар позитив усулда (бунда материал пу-ансон-қолипнинг қабариқ сиртида қолипланади), саёз тортиладиган буюмлар негатив усулда (бунда материал, матрица-қолипнинг чуқурчасига тортилиб қолипланади) амалга оши-рилади. Вакуумда қолиплаш самолёт кабиналари, совиткич деталлари, турли идишлар ва б. тайёрлашда қўлланилади.

Loading...