ВАКУУМДА ҚУЙИШ

ВАКУУМДА ҚУЙИШрангли металлар қотишмаси, асосан, никель, титан ва б. нинг оловбардош қотишмаларидан 40—0,3 Па вакуумда қуймалар олиш. Бундай усулда олинган қуймаларнинг зичлиги ва сифати юқори бўлади. Вакуумда қуйиш билан шаклдор қуймалар олишнинг турли усуллари қўлланилади. Эриган металл устида жойлашган металлни қолипга вакуумда сўриш ва уни атмосфера ёки юқори босим остида кристаллаш, металлостатик босимдан фойдаланиб вакуумда сўриш (бунда қолип эриган металл остида жойлашади), марказдан қочма вакуумда қуйиш шулар жумласидандир. Вакуумда қуйиш Вакуумда эритиш билан бир-га олиб борилади.