ВАКУУММЕТР

ВАКУУММЕТР (вакуум ва ..метр) — газлар босимини атмосфера босимидан пастда — 760 дан 1013мм сим. уст. гача (105—10» Па) оралиқда ўлчайдиган асбоб. Ушбу босимлар оралиғини тўлиқ қамраб олувчи универсал ўлчашлар усули мавжуд эмас, бунда газ босими билан (бевосита ёки билвосита) боғланган турли физикавий қонуниятлардан фойдаланилади. Вакуумметр ларнинг суюқликли, деформацион, компрессион, радиометрик, қовушоқлик, иссиқлик, ионизацион ва б. турлари мавжуд. Уларнинг ҳар бир тури босимнинг муайян соҳасида ўлчашларга мўлжалланган. Барча Вакуумметрлар икки: мутлақ ва нисбий гуруҳга ажратилиши мумкин. Мутлақ Вакуумметрлар бевосита босим р ни ўлчайди, уларнинг кўрсатишлари газ турига бог-лик эмас. Уларда ўлчаниши мумкин бўлган босимнинг қуйи чегараси 10~6 мм сим. уст. (10~4 Па)ни ташкил қилади. Бу тоифага суюқликли, деформацион ва компрессион Вакуумметрлар киради. Нисбий Вакуумметр ларда босимга боғлиқ бўлган катталиклар ўлчанади; улар мутлақ намунавий Вакуумметр ёрдамида даражаланади, кўрсатишлари газ турига боғлиқ бўлади. Улар қаторига иссиқлик, ионизацион, қовушоқпик ва радиометрик Вакуумметрлар киради. Суюқликли Вакуумметр [ўлчашлар оралиғи 760—102 мм сим. уст. (105—1 Па)] ўлчайдиган босим ёки босимлар фарқи суюқлик устуни босими билан мувозанатланади.

Деформацион Вакуумметрда босим ёки босимлар фарқи қайишоқ даракчи (сильфон, мембрана, спирал най) де-формацияси бўйича аниқланади. Компрессион Вакуумметр билан 1(г3Н/м2(105 мм сим. уст.) оралиқдаги анча паст босимлар ўлчанади. Унинг ишлаши БойльМариотт қонунита асосланган. Асбобнинг асосий қисмлари: маълум ҳажм V ли ўлчагич баллон 1; асбобни босим ўлчанадиган система билан уловчи най 3; бирдай диаметр d ли иккита капилляр, улардан бири 2ҳажм V б-н, иккинчиси улагич най 4 билан уланган. Пастдан суюклик (одатда Hg) киритилиб, у ҳажм Vo да улчанадиган босим р даги газни ажратиб олади ва уни кавшарланган кичик ҳажм Vt да р,»р босимгача қисади. р, босимни капиллярлардаги суюклик сатҳлари h фарқи бўйича, ўлчанадиган босим р ни ушбу муносабатдан топилади: ўлчанадиган босимлар оралиги 10—10* мм сим. уст. (105 — 10»3 Па) ни ташкил қилади. Компрессион Вакуумметр — мутлақдир, унда ўлчаш хатолигини 1—2% гача камайтириш мумкин. Ундан бошқа тур вакууметрларни даражалашда фойдаланилади. Қовушоқлик Вакуумметр ининг ишлаши сийакланган газ қовушоқлигининг босимга боғлиқлигига асосланган. Ўлчашлар оралиги 102 — W мм сим.-уст. С1—10”5 Па).

Иссиқлик В. ининг ишлаши сийракланган газ иссиқлик ўтказувчанлигининг босимга боғлиқлигига асосланган. Ионизацион Вакуумметрда босим меъёри вазифасини ион токи бажаради. Газ молекулаларини ионловчи омил (а-ва (3-зарралар ёки термоэлектронлар) доимий бўлганда ион токи босимга мутаносиб бўлади. Уларнинг ўлчаш оралиги 10 2—5 10 8 мм сим. уст. (1—5-Ю-6 Па) ташкил қилади. Магнит-электр разрядли Вакуумметрда айқашган магнит ва электр майдонларда сийракланган газларда юзага келувчи мустақил разряд токининг босимга боғлиқлигидан фойдаланилади. Бундай қурилмаларда 10»13 мм сим. уст. босимларни ўлчаш мумкин.

Loading...