ВАЛ

ВАЛ (нем. Walre) — бўйлама ўқи бўйича буровчи момент узатувчи ва айланувчи деталларни тутиб турувчи машина детали. Барча механизм ва машиналарнинг асосий детали ҳисобланади. Баъзи Валлар (мас., кардан, эластик, торсион) айланувчи деталларни тутиб турмайди. Оддий тўгри Валлар айланувчи жисм шаклига эга булади. Вазифасига кўра, Валлар тишли ғилдирак, шкив, юлдузчалар ўрнатилган узатиш Вал ларига; конструкциясига кўра тўғри, тирсакли, эластик, ўзак ва б. га бўлинади. Валлар яхлит, ичи ковак ҳамда шлицали қилиб ясалади, углеродли ва легирланган пўлатдан, дуралюминий қотишмаси ҳамда юқори сифатли чўянлардан тайёрланади.

Loading...