ВАЛЬДЕНБЕРГ Исаак Яковлевич

ВАЛЬДЕНБЕРГ Исаак Яковлевич (1906.11. 10, Украина – 1965. 3.4, Тошкент) — театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Киев рассомлик ин-тини тугатган (1930). 1938 й. дан Тошкентда. Д. В. Ушаков билан ижодий ҳамкорликда ишлаб, Тошкент театрлари учун декорация ва либос чизгилари яратган: Ҳамза театрининг «Отелло» ва «Юлий Цезарь» (1941, 1959) спектаклларига саҳна безаклари чизгилари, «Қонли сароб» (1964), «Сарвқомат дилбарим» (1964) спектакллари, Горький номидаги рус драма театрининг «Жорж Данден» (1957), «Ҳаммом» (1957) спектаклларига декорация ва либос чизгилари ва б. В. ижоди театр рассомлиги ривожида декорация ва либослардаги натуралистик ҳолатларга барҳам беришда муҳим роль ўйнади.

Loading...