ВАЛЕНСИЯ

ВАЛЕНСИЯИспания шарқилаги шаҳар. Валенсия тарихий вилояти ва провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 753 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Турия дарёсининг Ўрта денгизга қуйилиш жойидаги порт. Халқаро аэропорт бор. Т. й. тугуни. Саноати асосан к,, х. маҳсулотларини қайта ишлаш ва четга чиқариш билан боғланган. Машинасозлик, кемасозлик, тўқимачилик, ёғочсозлик, кимё саноати корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Валенсияда араб ва испанларнинг ўрта аср меъморий ёдгорликлари сакланган: собор (13—14-а. лар), Агуас саройи (барокко услубида. 18-а.) ва б. Шаҳарда санъат, керамика музейлари, ботаника боғи ва ун-т (16-а.) бор. Валенсияга мил. ав. 2-а. да асос солинган.

Loading...