ВАЛЕНСИЯ

ВАЛЕНСИЯВенесуэла шим. даги шаҳар. Валенсия кўли соҳилида жойлашган. Карабобо штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 903 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Автомобиль йўллари тугуни, т. й. орқали Кариб денгизи ва Каракас ш. билан боғланган. Мамлакатнинг қ. х. райони марказларидан бири. Тўқимачилик, озиқ-овқат, кўн пойабзал, нефть кимёси саноати, целлюлозақоғоз, ёғочсозлик корхоналари, автомобиль, цемент, шина ва мебель з-длари бор. В. га 1555 й. да асос солинган. Шаҳар икки марта (1812 ва 1830 й. ларда) мамлакат пойтахти бўлиб турган. 19-а. меъморий ёдгорликлари: испанлар даврида қурилган собор, театр сақланган. Ун-т бор.

Prev Article

ВАЛАНСЬЕН

Next Article

ВАЛЕНСИЯ