ВАЛЕНТЛИК

ВАЛЕНТЛИК (лот. valentia — куч) — маълум элемент атомининг бошқа элемент атоми билан кимёвий боғ ҳосил қилиб бирлашиш ёки алмашиш хусусияти. Валентлик тушунчасини фанга 1853 й. да Э. Франкленд киритди. Рус кимёгари А. М. Бутлеров кимёвий тузилиш назариясини кашф қилишида Валентлик муҳим роль ўйнади. Д. И. Менделеев элементларнинг даврий системадаги ўрни билан В. Ўртасида боғланиш борлигини исботлади ҳамда ўзгарувчан Валентлик тушунчасини киритди. 1897 и. электронлар очилиши б-н В. нинг электрон назариясига асос солишга ҳаракат қилинди (инглиз физи-ги Ж. Томсон). Немис физиги Валентлик Коссель назариясига (1916) мувофиқ, элементлар ёки элементлар гуруҳи ўзаро бирикканда биттаси электрон беради, иккинчиси эса бу электронни қабул қилиб олади. Берилган электрон сонига қараб мусбат Валентлик, қабул қилиб олинган электрон сонига қараб манфий Валентлик деб айтилади. Шунга кўра, натрий мусбат бир, хлор эса манфий бир валентликка эга. Лекин элементлар ковалент боғ ҳосил қилиб бирикканда электрон бермайди ва бириктирмайди. Америкалик физик-кимёгар Г. Н. Льюис назарияси бўйича Валентлик элемент атомлари электрон жуфти — ковалент боғ ҳосил қилиш учун берган электронлар сонига тенг. В. Коссель ва Г. Н. Льюис назариялари Валентлик моҳиятини тўла очиб бермади. Атомнинг квант механикаси назарияси юзага келгач (1926), В. нинг моҳияти ойдинлашди. Бу назарияга мувофиқ, Валентлик жуфтланмаган (якка) электронлар сонига тенг. Мас., ишқорий металлар атомининг ташқи электрон қаватида битта электрон бор. Шунга кўра улар бир Валентлик дир. Баъзи атомларда жуфтланмаган электронлар реакция жараёнида ҳосил бўлади. Мас., углерод атомининг ташқи қаватида жуфтланмаган иккита электрон бор. Реакция пайтида жуфтланган икки электрон яккалашиб, жуфтланмаган иккита электрон беради. Шундай қилиб, жуфтланмаган электронлар сони тўрттага етади. Баъзан атомлар таъсирланиб бошқа валент ҳолатига ўтиши, битта электронни бошқа атомга бериши ёки бошқа бир атомнинг электронини бириктириб олиши мумкин.

Loading...