ВАЛЛЕТТА

ВАЛЛЕТТА, Ла-Валлетта — Мальта давлати пойтахти, Ўрта денгиздаги Мальта о. нинг шим.-шаркий соҳилида-ги қоядан иборат ярим оролда жойлаш-ган. Иклими Ўрта денгизга хос, ёзи иссиқ ва КУРУК> қиши илиқ ва серёмғир (энг паст т-ра 4°; энг юқори т-ра 36°). Йилига 500 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 7,9 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Денгиз порти. Халқаро аэропорт бор. Кемасозлик, кема верфи, озик-овқат. тўқимачилик, тикувчилик, кўн пойабзал саноати корхоналари мавжуд. Балиқовланади. Ун-т (1762 й. дан), музейлар, миллий кутубхона, театр бор. 16—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган. Шаҳарга 16-а. нинг 60-й. ларида асос солинган.

Loading...