ВАЛЛИЙ ТИЛИ

ВАЛЛИЙ ТИЛИ, уэльс, кимр тили — Буюк Британиянинг Уэльс я. о. даги валлийлар тили. Ҳинд-европа тиллари оиласининг кельт гуруҳига мансуб. Бу тилда 900 мингга яқин киши гаплашади (1990-й. лар ўрталари). Валлий тили5—6-а. лардан шакллана бошлаган. Тарихи 3 даврга бўлинади: қад. (8—11-а. лар); ўрта (12— 14-а. лар); янги (15-а. дан). Ҳозирги Валлий тили 4 диалектга эга:

1) гвинед (шим.-ғарбий); 2) поуис (шим.-шарқий, марказий);

3) дивед (жан.-ғарбий) ва

4) гвинет (жан.шарқий). Адабий Валлий тили жан. ва марказий диалектлар асосида юзага келган. Валлий тили учун сўзда унлилар қоришиқлиги, ундошларнинг галма-гал келиши хосдир. Феъллар тизими анча ривожланган, номлар тизими эса содда. Ҳоз. вақтда эски синтетик шаклни янги, аналитик шаклга айланиш жараёни кетмоқда. Луғат таркибида метин тилидан ўзлашган сўзлар кўп. Валлий тили 20-а. 50—60-й. ларидан Уэльс ҳудудида расмий тил мавқеига эга бўлди (дав-рий матбуот, китоблар шу тилда чиқади, ун-тда ўқитиш ҳам олиб борилади). Ёзуви лотин графикаси асосида.

Loading...