ВАЛЮТА

ВАЛЮТА (итал. valuta, лот. valere — қадрланмоқ, қиймат) — 1) мамлакатнинг пул бирлиги ва унинг тури (олтин, кумуш, қоғоз);

2) чет мамлакатларнинг халқаро муомалада қўлланувчи пуллари, шунингдек шу мамлакатларнинг пул бирлигида ифодаланган ва халқаро ҳисобкитобларда фойдаланиладиган кредит ва тўлов ҳужжатлари (векселлар, чеклар, банкнотлар ва б.).

19-а. гача кўпчилик мамлакатларда кумуш В. ёки биметализм пул тизими кеиг таркалган эди. 19-а. дан бошлаб, аввало Англияда, сўнг б. мамлакатларда олтин В. кўлланила бошлади. 20-а. нинг 70-й. ларидан бошлаб, қоғоз Валюта, яъни олтин ва кумушга алмаштирилмайдиган банкнот ва қоғоз пуллар характерлидир. Улар инфляцияга учраб туради, қадрсизланади, натижада давлат томонидан девальвация тадбирлари ўтказилади (қ. Валюта курсы). Курси барқарор Валюталар қадри баланд Валюталар дейилади. Валюталар эркин алмаштириладиган (ҳар қандай чет эл валютасига чекланмаган миқдорда алмаштирилади, ҳар қандай мамлакатга эркин ўтказилади), қисман алмаштириладиган (В. алмашуви у ёки бу эгалар, у ёки бу Валюта ҳаракатлари билан чегараланади), алмаштирилмайдиган (бир мамлакат доирасида амал қиладиган) турларга бўлинади. Халқаро тўлов муомаласи эркин алмаштириладиган ёки Халқаро валюта фонды белгилаган курс бўйича эркин алмаштириладиган Валюта билан бажарилади. Халқаро валюта фонди АҚШ доллари, Канада доллари, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар Валюталари, Швейцария франки, Швеция, Япония ва б. бир қатор давлатларнинг Валюта ларини ҳар қандай мамлакатлар Валюта сига эркин алмаштириладиган Валютага киритади.

Ўзбекистан Республикаси миллий Валюта бирлиги — сўм 1994 й. 1 июлдан муомалага киритилган.

Эсон Эгамов.

Loading...