ВАН АНЬШИ

ВАН АНЬШИ (Ван Цзе-фу) (1021 — 1086) — хитойлик ислоҳотчи; 1070—74 ва 1075—76 й. ларда биринчи вазир. Деҳқонларга давлат томонидан қарз бериш тизимини жорий қилган, ёлланма қўшин ўрнига ҳарбий мажбу-рият йўли билан жамланадиган мунтазам армия тузишни таклиф этган, бозор нархларини тартибга солишга уринган. Ислоҳотларнинг аксарият қисми 1085 й. бекор қилинган.

Loading...