ВАНДАЛЛАР

ВАНДАЛЛАР — қад. герман халқларининг шарқий тармоғига мансуб кабила; дастлаб Ютландия я. о. да, мил. ав. 1-а. дан эса — Одер ва Висла дарёлари, шунингдек Судет ва Карпат тоглари оралиғидаги ҳудудларда яшашган. Вандаллар икки қавмга (силинглар ва хасдинглар) бўлинган. Мил. 2-а. да Маркоман урушида қатнашиб, ҳоз. Венгрия ҳудудига қадар силжиганлар. 4-а. да Паннонияда ўрнашиб олган В. Римга ёлланма аскарлар етказиб беришган, улар орасидан иқтидорли саркардалар ҳам (мас., Стилихон) етишиб чиққан. Вандаллар аланлар ва свевлар билан биргаликда Ғарбга юриш қилиб (406), Рейн дарёсидан кечиб ўтишган ва бутун Галлияни босиб ўтиб Испанияга қадар боришган (409). Бу тўғрида ҳоз. Андалусия (Вандалусия) провинциясипинг номи ҳанузгача эслатиб туради. Силинглар Испанияда вестготлар томонидан деярли тор-мор этилганлар, хасдинглар эса Геизерих раҳбарлиги остида 429—439 й. ларда Рим империясига қарашли Шим. Африкани босиб олганлар ва ҳоз. Тунис ҳудудида ўрнашганлар. Вандаллар қироллиги Рим империясига тобе ерларда барпо этилган биринчи герман қироллиги эди. Вандаллар флоти Ўрта денгизда ҳукмрон бўлиб олган. Вандаллар 455 й. Римни талон-тарож қилишган, Балсар о. лари, Сардиния ва Корсикани эгаллашган. Византия саркардаси Велизарий 533— 534 й. ларда Вандаллар қироллигини забт этган. Вандаллар тарихда ўзларининг талончилик, босқинчиликлари билан машҳур бўлишган. Шу туфайли маданий қадриятларни бекордан бекорга йўқ қилинишини англатувчи вандализм тушунчаси пайдо бўлган.

Loading...