ВАНКЕЛЬ ДВИГАТЕЛИ

ВАНКЕЛЬ ДВИГАТЕЛИ — роторпоршенли ички ёнув двигатели. Ф. Ванкель (F. Wankel, Германия) 1957 й. да лойи-ҳалаган. Ванкель двигателида иш сирти махсус эгри шакл (эпитрохоида шакли) да ясалган цилиндр ичида кўпёк/ш ротор (поршень) айланади. Роторнинг валига маҳкамланган тишли ғилдиракнинг ички тишлари қўзғалмас шестерня билан илашган. Ротор тишли ғилдирак билан биргаликда шестерня атрофида думалайди. Шунда роторнинг ёклари цилиндрнинг ички эпитрохоидасимон сирти бўйлаб сирпаниб, ҳажми ўзгарувчи камералар ҳосил қилади. Жумладан, уч ёқли поршень цилиндр ичида қисиш ва кенгайиш (иш такти) камераларини ҳосил қилади. Қисиш такти охирида шам ёрдамида ўт олдирилади, иш такти охирида ишланган газлар чиқариб юборилади, сўриш такти бошланади. Ванкель двигателида газ тақсимлаш механизмисиз тўрт тактли цикл бажарилади. Ёнувчи аралашма тайёрлаш, ўт олдириш, мойлаш, сув билан совитиш, ишга тушириш ишлари оддий ички ёнув двигателлариникидан фарқ қилмайди, лекин улардан 2—3 марта енгил ва ихчам бўлади. Шестерня ва тишли ғилдирак радиусларининг нисбати r:R=2:l. Амалда уч ёқпи Ванкель двигатели автомобиллар, қайиқлар ва б. га ўрнатилади. Германия, Япония ва АҚШ да кўплаб ишлаб чиқарилади.

Loading...