ВАНКУВЕР

ВАНКУВЕР — Шим. Американинг ғар-бий қирғоғи яқинидаги орол. Канадага қарашли. Майд. 32,2 минг км2. Йирик шаҳри ва порти — Виктория. В. қуйи мезозойда вужудга келган. Рельефи тоғли, бал. 2200 м гача. Темир рудаси, тош-кўмир ва б. фойдали қазилмалар бор. Ғарбий қирғоқларида фьорд кўп. Иқпими мўътадил, денгиз иқлими. 2000 мм гача ёғин ёғади. Игна баргли ва кенг баргли ўрмонлар бор. Оролда Пасифик — Рим миллий парки жойлашган. Балиқ овлаш ва ўрмончилик ривожланган. Ванкувер уни кашф этган инглиз денгизчиси Ж. Ванкувер (1758—98) номига қўйилган.

Loading...