ВАННА

ВАННА (нем. Wanna) — ичига суюқ муҳит (сув, эритма, эриган металл) солинадиган идиш, шунингдек асосий қисми шундай идишдан иборат бўлган аппарат. Деталларга суюқ муҳитда термик ишлов бериладиган қиздириш Ваннаси, электролитик жараёнлар амалга ошириладиган гальваник Ванна, беморларни минерал сувлар билан даволашда (қ. Ванналар), гигиена мақсадларида (маиший корхоналар, турар жойларда) ишлатиладиган хиллари бор.

Loading...