ВАШИНГТОН

ВАШИНГТОН (Washington) Жорж (1732.22.2, Брижс-Крик ш., Виргиния штати—1799.14.12, Маунт Верной) — АҚШнинг 1-президенти (1789—97), Шим. Америкадаги мустақиллик учун уруш пайтида (1775-83) колонистлар армиясининг бош қўмондони (бу армия инглиз мустамлакачилигига барҳам бериб, унинг жанговар ҳаракатлари AK. III мустақиллигининг эълон килинишига олиб келди). АҚШ Конституциясини ишлаб чиқиш бўйича Конвент раиси (1787). Вашингтон Европа давлатлари ўртасидаги рақобатчилик муносабатларида АҚШнинг бетарафлигини сақпашга ҳаракат қилган. Номзодини 3-марта президентликка қўйишдан бош тортган.

Loading...