ВАСИЛИЙ II

ВАСИЛИЙ II Болгаробойца (958 — 1025) — Византия императори (976 й. дан), македонлар сулоласидан. Кичик Осиёда Варда Склир рақбарлигидаги аслзодалар қўзғолонлари (976—979) ва (987—989)ни бостирган. Фотимийларга қарши Сурияга муваффақиятли юриш қилган (995); Грузия ва Арманистон ерларини бир қисмини босиб олган. Болгарияни бўйсундирган (лақаби шундан) (1018). Синглиси Аннани Киев князи Владимир 1 га узатган.

Loading...