ВАССА

ВАССА, тоқи — ўзбек меъморлигида синчкор биноларда кенг қўлланиладиган қурилиш материали. Васса оқтол ғўлаларидан тайёрланиб, бинолар шифтига қўиилган тўсин (болор) лар устига зич терилади. Тўсинларининг устига Вассалар терилгач, устидан бўйра ёки бордон ёпилади. Вассалар, баъзан оҳак билан оқартирилади ёки ранг-баранг бўёқлар б-н бўялиб, гуллар ишланади. Вассажуфт иморат — тўсинларига Вассалар териб ишланган бино.

Loading...