ВАТАН

ВАТАН — 1) кишиларнинг туғилиб ўсган жойи, юрти, мамлакати; тарихан муайян халққа тегишли ҳудуд ҳамда унинг табиати, аҳолиси, ўзига хос тараққиёти, тили, маданияти, турмуши ва урф-одатлари мажмуи. Ватан она каби ягона, муқаддас. Ватан олдидаги қарздорлик туйғуси, масъулияти ҳар бир етук инсонга хос хусусиятдир. Ватанни севиш ватанпарварликда намоён бўлади;

2) бирор нарсанинг, мас., ўсимликнинг юзага келган жойи.

Loading...