ВАВИЛОВ Сергей Иванович

ВАВИЛОВ Сергей Иванович [1891.12(24) .3 — Москва—1951.25.1 — рус физиги, жамоат арбоби. Физик оптика илмий мактаби асосчиси, собиқ Иттифоқ ФА акад. (1932) ва президенти (1945 й. дан). Катта совет энциклопедияси (БСЭ) 2-нашри бош муҳаррири (1949 й. дан). Н. И. Вавиловнинг укаси. Вавилов люминесценция — ёруғлик туширилган баъзи моддаларнинг узоқ ёруғланишини ўрганган, ёруғлик техникасида кенг қўлланиладиган кундузги ва оқ ёруғлик сочадиган люминесцент лампалар и. ч. технологиясини ишлаб чиққан. Вавилов ёруғликнинг квант флуктуацияларинм топишга дойр нозик тажрибалар ўтказиб, ёруғликнинг квант табиатини яққол исботлаган. П. А. Черенков билан бирга Черенков — Вавилов нурланиши деб номланган янги физик ҳодисани кашф этган. Вавилов физика тарихи бўйича йирик мутахассис ҳисобланади, хусусан И. Ньютоннинг оптикага оид барча ишларини рус тилига таржима килган ва унинг энг яхши биографияларидан бирини ёзган. Вавилов фан тарғиботчиси. «Кўзлар ва Қуёш», «Иссиқ» ва «Совуқ», «Ёруғлик ҳақида» номли илмий оммабоп китоблар муаллифи.

Loading...