ВАЙГАЧ

ВАЙГАЧ — Шим. Муз. океанидаги орол, Баренц ва Кара денгизлари орасида. Вайгачни материкдан торгина Югорский Шар бўғози, Новая Земля о. дан эса кенг Кара Дарвозаси бўғози ажратиб туради. Маъмурий жиҳатдан РФ Архангельск вилояти Ненецлар мухтор округига қарайди. Майд. 3,4 минг км2, уз. 100 км, эни 45 км. Иқлими совуқ. Тундра ўсимликлари ўсади. Қутб тулкиси, оқ сичқон каби ҳайвонлар учрайди. Қирғоқ яқинида морж ва тюлень кўп. 1950 и. дан қутб ст-яси ишлаб турибди.