ВАЙНСЕП

ВАЙНСЕП, уайнсеп — кечпишар олма нави, Америкадан келтирилган. Дарахти ўрта бўйли, шох-шаббаси кенг. Кўчати ўтказилгач, 6—7 йилда ҳосил-га киради. Апр. нинг ўрталарида гуллайди. Меваси ўртача (100—120 г), юмалоқ, оч кизил, сирти майда оқ нуқталар б-н қопланган. Эти сарғиш, ўрта ширали, (12,5 % қанд 0,6 % кислота), тиғиз, хушбўй. Меваси сент. охири — окт. бошларида узилади, 4—5 ойгача яхши сакланади. Тупидан 350—400 кг ҳосил олинади. Совуқка чидамли. Унумдор тупрокларда ва яхши парвариш қилинганда мўл ҳосил беради. Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги боғдорчиликка ихтисослашган хўжаликлар учун тавсия этилган.

Loading...