ВАЙЯН-КУТЮРЬЕ Поль (1892.8.1 – Париж — 1937.10.10) — француз ёзувчиси. 1-жаҳон урушида қатнашган. «Кўрлар базми» (1927) ҳикоялар тўплами ва «Июль ота» (1927) фожиавий комедиясида жамиятдаги ҳукмдан табақа ҳаётининг салбий томонлари танқид қилинган. В.-К. 1931 й. да Ўзбекистон ва Тожикистонда бўлган. «Темур юртида» умумий ном остида очерклар тўпламини нашр эттирган (1932). Бунда Ўзбекистан ва Тожикистон халклари, уларнинг урфодатлари, маросимлари, ўзбек адабиёти ҳақида маълумотлар берилади. «Тошкентда шоирлар кечаси» номли очеркида ўзбек ижодкорлари Ғ. Ғулом, Ҳ. Олимжон ва б. билан мулоқотда бўлганлиги ҳақида ёзади.