ВАЪЗ

ВАЪЗ, хитобат — исломда асосан яхшилик ва эзгуликка чақирувчи даъват. Ваъз ибрат мазмунида ҳам ишлатилади. Ваъз айтувчилар, бу борада мутахассис бўлган шахслар «воиз» деб юритилади. Исломдаги илк воизлардан бири Ҳасан ал-Басрий бўлган. У гарчи араб бўлмасада, араб нутқининг машҳур устозларига айланган. Одамларнинг юзига қараб фикрини, кайфиятини сезиб олар ва буни Ваъз вақтида назардан қочирмасди. Исломда тажовузкорликка даъват этиб, ёмонликни ташвиқот қилувчи чақириқлар Ваъз ҳисобланмайди.

Loading...