ВАЗАМАР

ВАЗАМАР (3-а. 1-ярми) — сўнгги сиёвушийлар сулоласидан бўлган хоразмшоҳ. Арсамух I нинг ворисларидан. Вазамар даврида Хоразмда кумуш тангалар зарб қилинган. Тангаларда шоҳ узун соқолли, бургут кўринишидаги темир қалпоқ кийган ҳолда тасвирланган. Тангалардаги сиёвушийларнинг S шаклидаги тамғаси Хоразмнинг кушонларпяя сиёсий мустақил давлат бўлиб ажралиб чиққанидан далолат берган.

Loading...