ВАЗИРИСТОН

ВАЗИРИСТОН — Ғарбий Покистондаги тарихий вилоят, майд. 30 минг кв. км. Тарихий маркази — Канигурам ш. В. да пуштун қабилалари — вазирлар, даварлар ва битанлар яшайди. 19-а. нинг 2-ярмигача Вазиристон ўзининг мустақиллигини сақлаган. Вазиристон 1893 й. да Британия мустамлака империяси таркибига киритилган. 1947 и. авг. дан Покистон таркибида.

Prev Article

ВАЗИР

Next Article

ВАЗИРОВ