ВАЗН

ВАЗН (араб. — ўлчов, тарози, оғирлик) — шеърда товуш тузилишини уюштириш усули. Силлабик шеър тузилишича бўғин ва туроқ сони, тоник шеър тузилиши стопалар ўлчови ва сони билан аникланади. Шеърий ритм, оҳангдорлик ҳамда мусиқийликнинг ҳосил бўлиши Вазн ва унинг хусусиятларига боғлиқ. Вазн шеър банди билан алоқадор бўлган ритм унсури ҳисобланади. Ўзбек шеъриятида кўп қўлланиладиган бармоқ тизимида мисралардаги бўғинларнинг бир миқдорда ва мутаносиб ҳолда, туроқларнинг бир текис, ҳам муайян тартибда такрорланиб келишига асосланади. Бунда Вазнлар тузилиши ва мусиқийликни ташкил этишдаги хусусиятларига кўра, содда, қўшма ва эркин Вазн ларга бўлинади. Содда Вазнда шеър миераларининг умумий бўғин сони тенг бўлади. Қўшма Вазнда шеърлар бандидаги миераларнинг бири иккинчисидан бирор бўғин ортиқ ё кам, бирор турок, оз ёки кўп бўлади. Қўшма Вазнда ёзилган шеърларда 1-ва 2 – мисралардаги турок, тартиби 3 – ва 4 – мисраларда такрорланади, шу тарзда ритм вужудга келади. Эркин Вазн вазндан вазнга ўтиб туради. Бармоқ тизимида уч бўғинлидан, яъни учликдан ўн еттиликкача Вазнлар туркуми учрайди. Аруз В. ида мусиқийлик, ритм мисралардаги чўзиқ ва қисқа бўғинларнинг, рукнларнинг бир текисда такрорланиши орқали ҳосил бўлади. Уммат Тўйчиев.

Loading...