ВЕЛОСИПЕД

ВЕЛОСИПЕД (лот. velox — тез ва pes — оёқ) — оёқ билан ҳаракатга келтирадиган 2 ёки 3 ғилдиракли энг оддий машина. Инсоннинг ҳаракатланиш воситаларидан бири. Қўлда (инвалидлар Велосипед) ва мотор (двигатель) ёрдамида ҳаракатлантириладиган Велосипедлар ҳам бор. В. ғилдирак /, рама 2, эгар 3, руль 4, педаль 5, занжир 6 ва икки чарх (юл-дузча) 7дан иборат. Педаль босилганда унга бириктирилган чарх занжирни, занжир эса орқа ғилдирак ўқига маҳкамланган чархни айлантиради. Велосипед қўл ёки оёқ тормози билан тўхтатилади. Ғилдиракларнинг ўлчамига қараб, эркаклар, аёллар ва болалар Велосипед лари вазифасига қараб, оддий Велосипед, универсал Велосипед, спорт В., махсус (циркда, юк ташишда ишлатиладиган, тиркама аравачали Велосипед, В.рикша), В.-дрезина (рельеда юриш учун) бўлади. Дастлабки Велосипед —4 ғилдиракли самокатни Г. Гантшель (Германия, 1649), Р. Ла Рошелли (Франция, 1693), Л. Шамшуренков (Россия, 1752), Овенден (Англия, 1761) ясашган. Металлдан ясалган биринчи икки ғилдиракли Велосипедни Россияда оддий деҳқон Е. М. Артамонов (1801) қурди. Унинг педаль ўрнатилган олдинги ғилдираги орқадагисидан анча катта бўлган. 19-а. 50-й. ларида немис механиги Ф. М. Фишер В. ни мукаммаллаштириб, деярли ҳоз. ҳолатига келтирган. Ҳоз. икки ғилдиракли оддий Велосипед ларнинг тезлиги 10—30 км/соат, оғирлиги 8—16,5 кг. Моторли Велосипедлар соатига 30—50 км тезлик б-н ҳаракатланади. Спорт Велосипед, анча енгил бўлади, тезлиги соатига 70 км гача боради. Ҳозир ҳам Велосипедни «қайта кашф қилувчилар» учраб туради (мас., бир неча одам қатор ўтириб ҳайдайдиган Велосипед, бир ғилдиракли Велосипед ва ҳ. к.).

Loading...