ВЕРАКРУС

ВЕРАКРУСМексика штати, мамлакатнинг жан.-шарқида, Мексика қўлтиғи соҳилида. Майд. 71,7 минг км2. Аҳолиси 6,2 млн. дан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Маъмурий маркази — Халапа ш. Шарқий Сьерра-Мадре тоғлари ён бағрига туташган денгиз бўйи пасттекислигида жойлашган. Тропик плантация хўжаликлари (кофе, шакарқамиш, апельсин, банан, ананас, какао ва б.) бор. Мексикаиинг асосий нефть саноати р-ни. Нефть (Тампико, Поса-Рика, Туспана р-нлари) ва табиий газ (ПосаРика) олинади ва қайта ишланади. Қора металлургия (Beракрус ш.) ривожланган. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор.

Loading...