ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ЭКС-ПЕРТИЗАСИ

ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ЭКС-ПЕРТИЗАСИ — 1) ҳайвонот маҳсулотларини санитария-гигиена жиҳатидан баҳолаш усулларини ўрганадиган фан. В.-с. э. нинг асосий вазифаси — ҳайвонлардан олинадиган, озиқовқат (гўшт, сут, балиқ, тухум), озуқаем, хом ашё (тери, жун, момиқ, патлар) маҳсулотлари орқали қўзғатувчилари одамларга юқадиган касалликларнинг олдини олишдан иборат. Мустақил фан тармоғи сифатида 20-а. да шаклланди. Ундан илгари гўштшунослик ва овқатланиш гигиенаси фанлари таркибида ўрганилар эди. В.-с. э. мустақил кафедраларга эга бўлган ветеринария ин-тлари ва ветеринария ф-тларида ўқитилади, тиббиёт интларида овқатланиш гигиенаси курсига киради. В.-с. э. бўйича и. т. ишлари тегишли олий ўқув юртлари кафедраларида, и. т. ин-тларининг махсус лаб. ларида олиб борилади.

2) Ҳайвонот маҳсулотларининг истеъмол талабларига жавоб беришини аниқлайдиган ветеринария мутахассисларининг амалий фаолияти соҳаси. В.-с. э. нинг асосий вазифаси одамларни сифати бузилган чорвачилик маҳсулотлари орқали касалланишдан асраш, ҳайвонларни сўйишгача, сўйишда ва сўйишдан кейин маҳсулотларни қайта ишлашда санитария қоидаларига риоя қилиш, нимталанмаган гўшт ва б. аъзоларини текшириш, гўшт, сут, балиқ маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилигини аниқлаш ва б. дан иборат. Гўшт саноати корхоналарида, паррандачилик ф-калари, совуқхона, база, омборлар, деҳқон бозорлари, лаб. ларда В.-с. э. ни ветеринария врачлари, ветеринария участкалари ва кушхоналарда ветеринария фельдшерлари ўтказади. В.-с. э. нинг тўғри ўтказилишини давлат ветеринария инспекциялари назорат қилади.

В.-с. э. яроқсиз деб топган маҳсулотларни истеъмолга чиқариш мумкин эмас. Ўзбекистонда 246 В.-с. э. лабораторияси ишлайди

Loading...