ВЬЕТНАМ

ВЬЕТНАМ, Вьетнам Социалистик Республикаси (Cond Hoa Ха Hoi Chu Nghia Viet Nam) , BCP – Жан.-Шарқий Осиёда, Ҳиндихитой я. о. даги давлат. Майд. 330 минг 991 км2. Ахолией 76,3 млн. киши (1999). Маъмурий жиҳатдан 63 вилоят (тинь) ва марказга бўйсунувчи 4 шаҳар — Ханой, Хошимин (собиқ Сайгон) Хайфон ва Хюэга бўлинади. Пойтахти — Ханой ш.

Давлат тузуми. Вьетнам — социалистик республика. Амалдаги конституцияси 1980 й. 19 дек. да қабул қилинган (кейинчалик ўзгартиш ва тузатишлар киритилган). Давлат бошлиғи Миллат мажлиси томонидан 5 й. муддатга сайланадиган президент (1997 й. дан Чан Дик Лионг). Давлат ҳокимиятининг олий органи ва қонун чиқарувчи ҳокимият — Миллат мажлиси. Ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Мамлакат ҳудудининг 80% дан ортиғи тоғлар ва ясси тоғлардан иборат. Шим. да чуқур дарё водийларига бўлинган Юньнань тоғлиги, марказий ва жан. қисмларида Аннам тоғлари тизимининг айрим массивлари (Контум, Дарлак, Мнонг ва б.) жойлашган. Вьетнамнинг энг баланд нуқтаси ҳам шу ерда — 3280 м. Денгиз соҳили пасттекисликлардан иборат, уларнинг энг катталари шим. да Хонгха ва жан . да Меконг дарёлари этакларида. Иқлими — қишда қуруқ, езда серёмғир муссон субэкваториал. Ўртача т-ра шим. да июлда 27°, 29°, янв. да 14°, 17° дан жан. да 24°,26° гача. Йиллик ёғин миқдори 1500—3000 мм. Июнь ва авг. да тайфунлар бўлиб туради. Дарёлари серсув. Уларнинг энг катталари — Меконг ва Хонгха. Қир ва тоғларда қизғиш-сариқ латерит, дарёларнинг этакларида — аллювиал тупроқлар. Вьетнам худудининг 40% ўрмон билан қопланган; тоғларнинг қуйи ён бағирларидаги доимий яшил тропик ўрмонлар баландликдаги субтропик ўрмонларга уланиб кетади. Ясситоғликлар ва платоларда сийрак саванна ўрмонлари ва буталар усади. Водийларда бамбуклар, денгиз соҳилларининг айрим жойларида мангра ўрмонлари учрайди. Батьма-Хайван миллий боғи ва кўпгина қўриқхоналари бор. Ўрмонларда гиббон, макака, айиқ ва йўлбарс, катта бўғма илон, йирик эчкемарлар, оқ ва яшил тўти, саванналарда ҳинд фили, каркидон, жайран, ёввойи буқа, жайра, товус, бургут, дельта ва ботқоқликларда қизил ғоз, лайлак, қарқара, ўрдак, ёввойи ғоз, дарёларида балиқлар яшайди.

Аҳолисининг 80% вьетнамлар. Таилар, кхмерлар, мео ёки мяолар, ман ёки яолар, хмонглар, хитойлар ва б. ҳам яшайди. Расмий тили — Вьетнам тили. Аҳолининг 20,1% шаҳарларда истиқомат қилади. Диндорларнинг — 55% буддавийлар, 7% католиклар. Ислом динига эътиқод қилувчилар ҳам бор. Йирик шаҳарлари: Ханой, Хошимин, Дананг, Хайфон, Намдинь.

Тарихи. Мил. ав 1-минг йилликнинг ўрталарида ҳоз. Шим. Вьетнам ҳудудида вьетнамларнинг аждодлари яшаган. Мил. ав. 3-а. да Қизил дарё дельтасида уларнинг илк қулдорлик давлати — Аулак ташкил топган. Шу давр қад. Вьетнам халқи — лаквьетлар маданиятининг пайдо бўлиши даври ҳисобланади. Мил. ав. 207 й. да Аулак вьетлар давлати — Намвьет билан қўшилиб кетди. Мил. ав. 2—1-а. ларда Намвьетга Хитойнинг Хан сулоласи ҳукмрон эди. Бу давлат 7-а. гача Зяоти, кейин Аннам деб номланиб келди. Лаквьетлар хитой феодалларининг хитойлаштириш сиёсати ва зулмига қарши узоқ вақт курашди ва, ниҳоят, 939 й. да мустақилликка эришди. 968 й. да мамлакат Дайковьет (Буюк Қад. Вьет) номини олди. Кейинчалик бу давлат Жан-Шарқий Осиёдаги йирик феодал давлатга айланди. Ли сулоласи даври (1069—1225) да мамлакат Дайвьет деб атала бошлади. Пойтахт Танг-Лонг (ҳоз. Ханой)га кўчирилди.

16-а. дан бошлаб Ҳиндихитойга Европа савдогарлари кела бошлади. Секин-аста Португалия (1535), Голландия (1631), Франция (1672) савдо-тижорат идоралари пайдо бўлди. Улар савдогарлар билан миссионерларга таяниб, ярим оролни мустамлака қилишга киришди.

18-а. ўрталарида бутун мамлакатда иқтисодий танглик вужудга келди. Марказий вилоятларда деҳқонларнинг ғалаёнлари кучайиб кетди. 1771 й. да деҳқонларнинг энг йирик қўзғолони бошланди. Бу қўзғолон тарихда Тэйшенлар қўзғолони номи билан машҳур. Мамлакат жан. қисмининг ҳукмдори Нгуен Ан Тэйшенлар қўзғолонини бостириб, Шим. Вьетнамни ҳам эгаллади. 1804 й. да мамлакат Вьетнам номини олди. Нгуен Ан ўзини Зя Лонг номи билан хоанг (император) деб эълон қилди (1806). Пойтахт Хюэ ш. га кўчирилди. Кончилик ривожланди, товар-пул алоқалари кенгайди. Аммо Вьетнам халқининг мустақил ривожланишига мустамлакачи давлатлар тажовузи тўсқинлик қилди. Франция «миссионерларни ҳимоя қилиш» баҳонаси билан Вьетнамга қарши уруш очиб (1858), 1884 й. да ўз мустамлакасига айлантирди. 1887 й. да Франциянинг Кохинхин (Жан. Вьетнам) мустамлакаси, Аннам (Марказий Вьетнам) ҳамда Тонкий (Шим. Вьетнам) протекторатлари Камбожа ва Лаос билан бирга Ҳиндихитой Иттифоқига бирлаштирилди. Чет эл ҳукмронлиги ўрнатилиши даврида ва ўрнатилгандан кейин кўтарилган халқ қўзғолонлари бора-бора миллий озодлик ҳаракатига айланиб кетди ва 20-а. бошларида у янги босқичга кўтарилди. Францияда муҳожирликда юрган Нгуен Аи Куок (Хо Ши Мин) Франциянинг бошқа мустамлакаларидан келган муҳожирлар б-н бирга француз мустамлака халқлари Лигасини тузди. Шу вактда мамлакатда ишчилар ҳаракати ҳам ривожлана борди. 1930 й. да Йенбай портидаги вьетнамлардан иборат ўқчи полкнинг французларга қарши кўтарган қўзғолони миллий озодлик курашининг авж олишига туртки бўлди.

2-жаҳон уруши даврида япон милитаристлари Вьетнамни босиб олгач (1940), ватанпарвар кучлар япон ва француз мустамлакачиларига қарши курашди. 1941 й. май ойида Вьетнам мустақиллиги учун кураш Лигаси (Вьет-Мин) ташкил қилинди. 1944 й. дек. да қуролланган отрядлар, партизан гуруҳдари ва халқ лашкарлари бирлашиб, Вьетнам озодлик армияси тузилди. 1945 й. нинг майида озодлик учун курашаётган ҳамма кучлар Вьетнамни озод қилиш армияси (кейинчалик Вьетнам халқ армияси) га бирлаштирилди. Июнда Шим. Вьетнамнинг олти вилояти японлардан озод қилинди. Марказий ва Жан. Вьетнамда партизанлар кураши ҳамда озодлик Умум Вьетнам Миллий конгресси қуролли қўзғолонни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди ва Хо Ши Мин раҳбарлигида Миллий озодлик комитети (Муваққат ҳукумат) тузилди. Мамлакатнинг кўп қисми мустамлакачилардан озод қилиниб, 1945 й. 2 сент. да мустақил В. Демократик Республикаси (ВДР) тузилди. 2-жаҳон урушида япон милитаристлари тор-мор қилингандан сўнг 1945 й. дек. дан бошлаб Вьетнамга француз мустамлакачилари бостириб кирди. Улар аввал Вьетнам жан . да ҳарбий ҳаракатларни авж олдирдилар, сўнг бутун мамлакат бўйлаб босқинчилик урушини олиб бордилар. Француз қўшинларининг қатор мағлубиятлари (айниқса 1954 й. Дьенбьенфу атрофида) ҳамда жаҳондаги тинчликсевар кучларнинг талаби натмжасида Франция ҳукумати урушни тўхтатишга ва 1954 й. Женева битимини тузишга мажбур бўлди. БироқЖан. Вьетнам маъмурлари 1955 й. окт. да Жан. Вьетнамни мустақил республика деб эълон қилди ва мамлакатда террорчи режим ўрнатилди. Мамлакат АҚШ ҳарбий базасига айланди. Жан. Вьетнам ватанпарварларининг диктатурага қарши кураши халқ кураши тусини олди. 1964—65 й. ларда Жан. Вьетнам ватанпарварларига қарши уруш олиб бораётган АҚШ ВДР га ҳам ҳужум қидци. 1964 й. авг. бошларида бир неча ҳарбий истеҳком ва аҳоли пунктлари, 1965 й. 7 фев. дан ВДР нинг жан. вилоятлари, кейинчалик бутун мамлакат бомбардимон қилинди. 1969 й. да Жан. В. Республикаси Инқилобий муваққат ҳукумати тузилди. 1973 й. янв. да Парижда урушни тўхтатиш ва Вьетнамда тинчлик ўрнатиш тўғрисида битим имзоланди. 1976 й. июлда Шим. ва Жан. Вьетнамни бирлаштириш тугалланди, В. Социалистик Республикаси тузилди. Вьетнам 1977 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. 17 янв. да ўрнатган. Миллий байрами — 2 сент. — Мустақиллик эълон қилинган кун (1945).

Сиёсий партияси, касаба уюшмасн ва б. жамоат ташкилотлари. В. Коммунистик партияси, 1930 й. да тузилган; В. ватан фронти, ВСР сиёсий партия ва жамоат ташкилотларини бирлаштирувчи ягона фронт, 1977 й. да тузилган; В. меҳнат умумий конфедерацияси, 1929 й. да тузилган. Жаҳон касаба уюшмалари федерациясига киради.

Хўжалиги. Вьетнам саноати ривожланган аграр мамлакат ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. ва ўрмон хўжалигининг улуши 36,6%, саноатнинг улуши — 20,9%ни ташкил этади.

Саноати таркибида енгил ва озиқовқат тармоқлари устун. Жуда кўп кичик шоли оқлаш, қанд-шакар, пиво ва консерва з-длари, чой ва тамаки ф-калари бор. Ханой, Намдинь, Хайфон, Хошимин ва б. шаҳарларда тўқимачилик к-тлари, трикотаж ф-калари ишлаб турибди. Электр энергия асосан иссикдик электр стяларида ҳосил қилинади (йилига ўртача 10,8 млрд. кВт-соат). Кончилик саноатида тошкўмир, қалай (Каоланг вилоятида), хромит (Кодинь), апатит, вольфрам қазиб олинади. Каобангда капай, Лангшонда алюминий, Тхайнгуен, Бьенхоада пўлат эритиш корхоналари бор. Машинасозлик маҳсулотлари орасида станоклар, қ. х. машиналари, кончилик машина-ускуналари, насослар, радиоприёмниклар, телевизорлар, транспорт воситалари и. ч. асосий ўринни олади. Машинасозлик корхоналари асосан Ханой, Хошимин, Бьенхоа, Камфа,Хайзионг ва Хадонг ш. да жойлашган. Қора ва рангли металлургия, металлни қайта ишлаш саноати мавжуд. Хайфон ва Хошиминда кемасозлик корхоналари, Ханой, Вьетчи, Ламтхао ш. ларида ва мамлакат жан. да кимё саноати корхоналари ишлаб турибди. Бинокорлик материаллари саноати корхоналари, ёгочсозлик ва целлюлоза-қоғоз, каучукни қайта ишлаш корхоналари бор.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 75% машғул. 5 млн. га ерда қ. х. ишлари олиб борилади. Айрим ҳудудларда 2—3 марта ҳосил олинади. Вьетнамда асосий қ. х. экини шоли. Батат, маниок, маккажўхори, сабзавот, техника экинларидан шакарқамиш, чой, тамаки, шунингдек ананас, банан, кофе, каучук, эфир мойли экинлар ҳам етиштирилади. Чорвачиликнинг асосий тармоғи — чўчқачилик. Бундан ташқари қорамол, парранда боқилади. Балиқ овланади.

Транспорти. Т. й. нинг уз. — 2,6 минг км, автомобиль йўлларининг уз. — 300 минг км, ички сув йўлларининг уз. — 40 минг км га яқин. Асосий денгиз портлари: Хошимин, Хайфон, Дананг, Хонггай, Камфа. Хошимин ва Ханойда халқаро аэропортлар бор.

Вьетнам четга нефть, кўмир, шоли, каучук, қалай, кофе, балиқ ҳамда денгиз ва қ. х. маҳсулотлари чиқаради. Четдан нефть маҳсулотлари, ўғит, пўлат, прокат, цемент, пахта, машина асбоб-ускуналари олади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Япония, Сингапур, Гонконг, Жан. Корея, Франция, Австралия, Германия. Пул бирлигидонг.

Тиббий хнзмати. Мамлакатда бепул тиббий хизмат жорий этилган. Шарқ тиббиёти ходимлари уюшмаси ҳузурида кенг тармоқли даволаш-фармацевтика кооперативлари мавжуд. Уларнинг кўплари ҳузурида шифохоналар, бундан ташқари 400 га яқин уезд поликлиникалари ва кўпгина диспансерлар бор.

Халқ маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Вьетнамнинг таълим тизими бир неча босқичдан иборат: биринчи босқич — мактабгача таълим (болалар боғчалари); иккинчи босқич — мактаб таълими. 5 й. лик бошланғич таълим 6 ёшдан ўтган болалар учун мажбурий. Мамлакатда 13092 бошланғич мактаб бўлиб, уларда 9 млн. 725 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олади. Ўрта мактабларда ўқиш 7 й. бўлиб, уларда 3 млн. 815 минг ўқувчи таълим олади; учинчи босқич хунар таълими (ҳунар-техника билим юртлари); тўртинчи босқич — олий таълим. Мамлакатда 104 олий ўқув юрти, жумладан 6 ун-т бор. Уларда 120 мингга яқин талаба ўқийди. Йирик олий ўқув юртлари: Ханой ун-ти (1918 й. ташкил этилган), Хошимин ун-ти (1917 й. ташкил этилган), политехника, адабиёт, тиббиёт-фармацевтика ин-тлари. Вьетнам ҳоз зиёлиларининг анча қисми олий таълимни Ўзбекистонда олишган. Тошкентдаги деярли барча олий ўқув юртларида Вьетнам талабалари ва аспирантлари таълим олган. Вьетнамда 60 дан ортиқ и. т. муассасаси бор. 1977 й. ташкил этилган «Нгиадо» и. т. марказида мат., физика, кимё, биол. ва Ер ҳақидаги фан соҳасида тадқиқотлар ўтказилади. 1977 й. да Фанлар академияси ташкил этилган. Вьетнам даги йирик кутубхоналар: Ханой, Хошиминдаги марказий ва илмий кутубхоналар, ун-тларнинг кутубхоналари. Ханойда тарих, Вьетнам халқ армияси, Инқилоб, Хошиминда миллий музей, «Америкалик агрессорларнинг жиноятлари» музейи бор.

Матбуоти, радиоэшиттириш ва телекўрсатуви. Вьетнамда 30 марказий ва 19 маҳаллий нашриёт бор. Мамлакатда 100 дан ортиқ газ. ва жур. лар нашр этилади. Энг йирик газлар: «Нян зан» («Халқ», кундалик газ., 1951 й. дан), «Сайгон зяй фонг» («Озодлик», кундалик газ., 1975 й. дан), «Ханой мой» («Янги Ханой», кундалик газ., 1957 й. дан), «Фу ни Вьетнам» («Вьетнам аёллари», ҳафталик газ., 1953 й. дан), «Лао донг» («Меҳнат», ҳафталик газ., 1943 й. дан); йирик жур. лар: «Вьетнам» (Вьетнам, рус, инглиз, француз, испан тилларида чиқадиган ойлик жур., 1954 й. дан), «Вьетнамиз тредюнионз» («Вьетнам касаба уюшмалари», инглиз, француз ва испан тилида чиқадиган жур.). 1945 й. дан Вьетнам ахборот агентлиги фаолият кўрсатади.

Вьетнам радиоэшиттириш ва телекўрсатувини маданият ва ахборот вазирлиги назорат қилади. Телекўрсатувга 1966 й. Жан. Вьетнамда, 1970 й. Шим. Вьетнамда асос солинган.

Адабиёти. Вьетнамда қадимдан халқ оғзаки ижодиёти ривожланган. Илк ёзма ёдгорликлар 10 — 14-а. ларда пайдо бўлди. Ўрта асрлар адабиёти буддизм, кейинроқ Конфуций ақидалари таъсирида шаклланди. Нгуен Чайнинг «Она тилидаги шеърлар тўплами» (15-а.) бизгача етиб келган Вьетнам сўзлашув тилидаги энг кад. адабий ёдгорликдир. 18-а. ва 19-а. бошларидаги адабиётда Уйғониш даври анъаналарига яқин тамойиллар, инсон шахсига кучли эътибор руҳи акс этди. Нгуен Зунинг «Тилка-пора қалб ноласи» достони, шоира Хо Суан Хионг қаламига мансуб дилрабо шеърлар Вьетнам мумтоз адабиётининг энг яхши асарларидир. 19а. 2-ярми шеъриятида ватанпарварлик оҳанглари устунлик қилди (Нгуен Динь Тьеу, Нгуен Тхонг), ҳажвчилик йўллари кучайди (Нгуен Кхюен, Ту Сионг). 20-а. бошлари шеърияти ва публицистикаси маърифатпарварлик ва ватанпарварлик ғояларини ифода этди. Замонавий насрий жанрлар: ҳикоя, драма, роман пайдо бўлди. 30-й. ларда вужудга келган «Янги шеърият» ҳаракати шеър тузилиш тизимини қайта қуришга кўмаклашди. Инқилобий адабиёт юзага кела бошлади — То Хиу шеърлари, Хо Ши Миннинг «Бамбук аждаҳо» комедияси, «Зиндон кундалиги» назм тўплами, ҳикоя ва публицистикаси шу жумлага киради. 20а. 2-ярмида Во Хюи Там, Нгуен Динь Тхи, Дао By, Нгуен Хонг, Нгуен Кхай, Нгуен Минь Теунинг романларида ва б. ёзувчиларнинг қисса ҳамда ҳикояларида ватан ҳимоячисининг қаҳрамонликлари тасвирланди. Вьетнамнинг ҳоз. таниқли шоир ва ёзувчилари: То Хиу, Нго Тат То, Нго Туан, То Хоай, Нгуен Динь Тхи, Нгуен Конг Хоан, Нгуен Ван Бонг.

Меъморлиги. Мишон ва Донгзионг ш. ларида буддизм ва браҳманизмнинг 7—13-а. ларга мансуб минорасимон тош ибодатхоналари (Мишондаги Бо-КхатРе-Соа ибодатхонаси, 7—10-а. лар; ҳоз. Куинён яқинидаги «Олтин минора», «Кумуш минора», «Мис минора» ибодатхоналари, 11—12-а. лар), Биньсонва Гуэдаги кўп поғонали миноралар, Ханойдаги Конфуцийга бағишланган «Адабиёт маскани» деб аталувчи ибодатхона мажмуалари (11-а.) сақланиб қолган. Кейинги даврларнинг меъморий обидалари орасида Ханой яқинидаги Бут-Taн (14-а. гача), Тхайбинь вилоятидаги Кэо (17-а.) ибодатхона мажмуалари, Ханой яқинидаги Диньбанг қишлоғида қурилган кўп устунли иншоотларни (18-а.) кўрсатиш мумкин. 18-а. охири — 19-а. бошларига мансуб саройлар ўймакорлик ва лок б-н безатилган (Хюэ ш. даги «Мукаммал уйғунлик саройи»). Француз мустамлакачилари ҳукмронлиги даврида (19а. ўрталаридан) шаҳарларда модерн ва функционализм услубларидаги бинолар қурилди. 20-а. нинг 60—90-й. ларида саноат (Ханой, Каобанг ва б. шаҳарлардаги з-длар) ва жамоат иншоотлари (Политехника ин-ти, Хо Ши Мин мавзолейи), турар жой даҳалари тикланди ваянгилари қурилди. Нгуен Ван Нинь, Нгуен Као Луен, Хоанг Ти Тьеп, Чан Хи Тьем ва б. В. нинг етакчи меъморлари ҳисобланади.

Тасвирий санъати. Вьетнам халқларининг бетакрор ва ўзига хос бадиий ижодиёти мил. ав. 1-а. лардан бошланган. 9—12-а. лардаги монументал ҳайкалтарошлик ғоят нафислиги билан ажралиб туради (чакьелик раққоса ва созанданинг бўртма тасвири). 11—15-а. лар ҳайкалтарошлигида ҳайвонларнинг гўзал ва мутаносиб қиёфасини яратиш кўзга ташланади. 15—18-а. ларда портрет ранг-тасвири ривожланди. Вьетнамда қадимдан амалий безак санъати — металлга гул солиш, кулолчилик, каштадўзлик, фил суяги ўймакорлиги, лок билан безаш ва ҳ. к. ларнинг ҳар хил турлари кенг ёйилган. Ҳоз. тасвирий санъатда рассомлик ва графика (Лионг Суан Ньи, Фан Ке Ан, Нгуен Ван Ти, Нгуен Дик-Нунг, То Нгок Ван ва б.), ҳайкалтарошлик (Чан Ван Лам) ривож топган.

Мусиқаси. Вьетнам профессионал мусиқасида хитой, шунингдек асосан тьям ва будда диний мусиқа маданиятининг таъсири сезилади. Миллий операда ашула билан бирга речитатив, нутқ, рақс, имо-ишора ҳам учрайди. Чолғу асбоблари: пуфлаб чалинадиган — бамбук кхен, найсимон шао бау, тиеу, пидой ва б., гобой тоифасидаги пирамланг; торли (1 тордан 42 торгача) — қад. бир торли бау, чанг тоифасидаги тхаплук; зарбли — турли барабанлар, гонглар, бубен ва б., 1945 й. дан кейин мамлакат шим. да миллий мусиқа маданияти юксалди, оммавий ватанпарварлик қўшиқлари кенг ёйилди, катта шаклдаги мусиқа турлари (оратория, кантата, симфония) ривожланди. Опера оммалашди (композиторлар До Ньюан, Ньят Лай, Нгуен Суан Хоат, Нгуен Ньео Туи). 1960 й. дан балет юзага келди (композиторлар Чан Куй, Хоан Ван, Нгуен Динь Тан ва б.). Ханойда консерватория, мусиқа мактаблари, опера театри, симфония ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари, давлат хори, қўшиқ ва рақс ансамбли бор.

Театри. Халқ маросимлари Вьетнам театрининг манбаидир. Тео халқ театри, туонг ва кайлионг театрлари ана шу маросимлар замиридан етишиб чиққан. Мулойим рақслар, мусиқа ва қўшиқлар уларнинг ифода воситаси бўлди. 20-а. бошларида Ханойда китьной деб аталган замонавий сўзлашув услубидаги драма театри вужудга келди. Театр саҳнасида миллий драматургларнинг асарлари («Виждон азоби», «Фуонг исмли қизнинг қабри») ва жаҳон мумтоз драматургияси намуналари (Шекспир, Мольер пьесалари) қўйилди. 1946—54 й. лардаги уруш даврида китьной актёрлари ҳарбий қисмларда «Ватанга садоқат қасами», «Ватан учун жон бермоқ» каби ватанпарварлик руҳидаги томошаларни кўрсатишди. 20-а. нинг охирги ўн йилликларида тео, туонг, кайлионг ва айниқса китьной театрларининг фаолияти кучайди. 1961 й. да олий драма мактаби очилган. Вьетнамда профессионал ва ҳаваскорлик труппалари, анъанавий халқ кўгарчоқ театри мавжуд. Биринчи профессионал қўғирчоқ театри 1957 й. Хананда ташкил этилган.

Киноси. Вьетнам ҳужжатли киносининг асосчилари орасида операторлар Хуанг Me, Май Лок, Куанг Туй, Фен Нгиемлар бор. 1953 й. да кино и. ч. га раҳбарлик қилувчи миллий бирлашма ташкил этилди. 1956 й. да Ханойда киностудия, 1959 й. да Миллий кино мактаби барпо этилди. Фильм л ар орасида «Ти Хао исмли қиз» (реж. Фам Ки Нам), «17-параллель», «Ханойлик қизча» (икковининг реж. Хай Нинь), «Август юлдузи» (реж. Чан Дак) ни кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон—В. муносабатлари. ВСР ташқи ишлар вазирининг 1994 й. фев. да ЎзРга ташрифи чоғида имзоланган «Савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим» ва Ўзаро маслаҳатлашувлар ҳақидаги баённома иктисодий муносабатларни ривожлантиришга имкон яратди. ЎзР Президенти И. А. Каримовнинг 1996 й. март ойида бўлди. Ташриф якунида «Ўзбекистон Республикаси билан Вьетнам Социалистах Республикаси ўртасидаги давлатлараро муносабатларнинг асослари ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома», «Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида», «Савдо-иқтисодий ва фан-техника ҳамкорлиги бўйича Ўзбекистон — Вьетнам ҳукуматлараро комиссиясини тузиш ҳақида»ги келишувлар ва б. ҳужжатлар имзоланди. ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Вьетнам ташқи савдо банки ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладилар.

Ўзбекистоннинг ВСР билан товар айланмаси 1996 й. да 4,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Ўзбекистон Вьетнамга пилла, ёғ ва мой, электр асбоб-ускуналари юборади ва ундан чой ҳамда турли хизматлар олади. ЎзР Ташқи иктисодий алоқалар вазирлигида «Донгшон» ва «Ўз-Хишако-Интернейшнл» қўшма корхоналари ташқи иктисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатга олинган. Улар тўқимачилик маҳсулотларини и. ч., савдо-воситачилик амалиёти, шунингдек пилла ва ипак чиқитларини харид қилиш б-н шуғулланади.

Вир неча йиллар давомида Ўзбекистонда Вьетнам учун мутахассислар тайёрланган. Мутахассислар асосан энергетика, қурилиш, автоматика ва ҳисоблаш техникаси, гидрогеол., инженерлик геол. си, тиббиёт, юриспруденция, шарқшунослик, қ. х. ва мелиорация каби соҳалар бўйича тайёрланган. 1995 й. 22 дек. да «Ўзбекистан — Вьетнам» дўстлик жамияти тузилган.