ВИБРОШТАМПЛАШ — йиғма темир-бетон конструкциялар ва мураккаб шаклли буюмлар (қовурғали панеллар, зинапоялар ва б.)ни механизация усулида қолиплаб тайёрлаш. Бу усул бетон қоришмага бир вақтнинг ўзида ҳам титрама куч ҳам штамп кучи (босими) таъсир зттиришга асосланган (қ. Темир-бетон конструкциялар ва буюмлар).