ВИЖАЯВАДА

ВИЖАЯВАДА, Безвада — Ҳиндистоннинг жан.-шарқидаги шаҳар, Андҳра-Прадеш штатида. Кришна дарёсининг Бенгалия қўлтиғига қуйилиш ери яқинида жойлашган. Аҳолиси 700 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Шаҳардан Мадрас, Калькутта ва Ҳайдарободга муҳим т. й. ва автомобиль йўллари ўтган. Вижаявадада машинасозлик, қурилиш, цемент, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати корхоналари бор. В. яқинида ерларни суғориш учун Кришна дарёсига ирригация иншоотлари қурилган.

Prev Article

ВИДОИЙ

Next Article

ВИЖДОН