ВИЖДОН

ВИЖДОН — ахлоқий тушунча, яхшилик нима-ю, ёмонлик нималигига жавоб берадиган ички ишонч, ўз хаттиҳаракатлари учун ахлоқий масъулиятни англаш. Виждон шахснинг ахлоқий жиҳатдан ўз-ўзини назорат қила олиш, ўзида ахлоқий бурчни мустақил шакллантириш ҳамда ўзидан уни адо этишни талаб қилиш ва ўз хатти-ҳаракатларига баҳо бериш қобилиятини ифодалайди. Виждон дастлабки ахлоқий майл бўлиб, ташқи таъсир туфайли ривожланиши ёки сўниши мумкин. У эҳтирос, ҳиссиёт шаклида шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари учун уялиш, пушаймон бўлиш ёки ахлоқий қониқиш сифатида намоён бўлади. Виждон яхшилик, бурч, бахт, ҳаломик каби бошқа ахлоқий тушунчалар билан боғлиқ. Жамиятнинг ривожланиши, маънавий, ахлоқий юксалиши билан Виждон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти бойиб боради. Унинг моҳияти ижтимоий муҳит билан белгиланади. Виждон эркинлиги тушун-часи Виждон тушунчасининг муайян қисмини ташкил этади.

Ад.: Каримов И. А., Истиқлол ва маънавият, Т., 1994.