ВИКА

ВИКА (Vicia L.) — дуккакдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми, ем-хашак экини. Европа, Осиёнинг шим.-шарқий минтақалари, Шим. Африка, Жан. Америкада тарқалган 150 га яқин тури бор. 12 тури экилади. Экма Вика ватукли Вика турлари дон, кўк ўт, силос, сенаж олиш учун экилади. Экма Вика (v. sativa) бир йиллик баҳори, тукли Вика (v. villosa) кузги экин. Пояси тўрт қиррали. Барглари патсимон мураккаб. Гуллари оқ, ўзидан, баъзан четдан чангланади. Меваси (дуккаклари) яссироқ бўлиб, 4 — 8 уруғли, 100 кг пичанида 45,8 озуқа бирлиги ва 12,3 кг ҳазм бўладиган протеин бор. 1000 дона уруғи вазни 400—1300 г. Уруғи таркибида 24—30% оқсил бор. Гектаридан 200—250 ц кўк масса, 30—60 ц пичан, 20 ц дон олиш мумкин. Вика суғорилганда мўл ҳосил беради. Ўзбекистонда Виканинг экилади ган бир тури (V. faba) бокла деб аталади. Вика тупроқда жуда кўп миқдорда азот тўплайди, шунинг учун кўпгина экинларга яхши ўтмишдош ҳисобланади.

Loading...