ВИКТОРИЯ

ВИКТОРИЯ (Victoria) (1819.24.5, Лондон — 1901.22.1, Осборн) — Буюк Британия қироличаси (1837—1901), ганновер сулоласининг охирги вакили. 1876 й. да Ҳиндистон императрицаси деб эълон қилинган. Ғарб адабиётида Викториянинг инглиз тахтини бошқарган даври — «Виктория асри» деб номланган.

Loading...