ВИЛЬШТЕТТЕР

ВИЛЬШТЕТТЕР (Willststter) Рихард Мартин (1872.13.8, Карлсруэ —1942.3.8, Локарно, Швейцария) — немис кимёгари ва биокимёгари. Цюрих олий техника мактаби (1905—12), Берлиндаги кайзер Вильгельм кимё ин-ти (1912-15), Мюнхен ун-ти (1916-25) проф. Асосий ишлари тропин, атропин, кокаин алкалоидлари, қон пигментлари ва хлорофиллнинг кимёвий тузилишини ўрганишга бағишланган. Вильштеттер анилин бўёқлари ва ўсимлик пигментлари (антоцианлар ва флавонлар)ни текширган. Ферментлар кимёсига катта ҳисса қўшган, каталитик гидрогенизация, фотосинтез ва целлюлозанинг парчаланиш жараёнларини ўрганиш борасида тадқиқотлар ўтказган. Нобель мукофоти лауреати (1915).

Loading...